Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Ўзбекистон ихтирочи аёллари маркази томонидан мамлакатимизда фан-таълим ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг инновацион ғоялари, лойиҳа ва ишланмаларини ҳаётга жорий этишда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” III Республика танлови ўтказилди.
Ушбу танловнинг аньанавий ўтазилиб келинаётганлиги, юртимиз хотин-қизларининг айниқса, жажжи қизларнинг танловга бўлган қизиқишларини янада оширмоқда, демак, юртимиз хотин-қизларининг ихтирочилик ва инновацион қобилиятларини кенг жамоатчиликка намоён этиш орқали мурғак қизлар қалбида янгиликка бўлган интилиш туйғусининг пайдо бўлиши, танловнинг кульминацион мақсадларига мос келади, бу эса, мамалакатимизда хотин-қизларнинг илмий-амалий салоҳиятини янада ривожлантиришга катта туртки бўлади.
“Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” III Республика танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими 28 февраль куни соат 15 00 да Тошкент шаҳридаги ИНХА университетида ўтказилди.
Тақдирлаш маросимида турли хорижий ташкилотларнинг вакиллари, вазирлик, агентлик, идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходимлари, Ўзбекистон ихтирочи аёллари маркази экспертлари, танлов иштирокчилари, турли соҳаларда фаолият юритаётган иқтидорли хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.






