АсосийЖАМИЯТ

"Ўзбекнефтгаз" Ғузор, Муборак, Миришкор ва Касби тумани аҳолисига табиий газ етказиб бериш мақсадида паст босимли қудуқларни ишга қайтармоқда

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Қашқадарё вилоятидаги Шўртан нефт ва газни қазиб чиқариш ва Му...

'"Ўзбекнефтгаз" Ғузор, Муборак, Миришкор ва Касби тумани аҳолисига табиий газ етказиб бериш мақсадида паст босимли қудуқларни ишга қайтармоқда'ning rasmi

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Қашқадарё вилоятидаги Шўртан нефт ва газни қазиб чиқариш ва Муборак нефт ва газни қазиб чиқариш бошқармалари, Шўртан газ-кимё комплекси фолиятига доир ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

Муборак газ ва нефт қазиб чиқариш бошқармаси бош муҳандиси Бегимқул Султоновнинг маълум қилинишича, ташкилотнинг ички имкониятлари эвазига Қашқадарё вилоятининг Муборак, Миришкор ва Касби туманлари аҳолисини табиий газ билан таъминлаш кўламини ошириш имконияти мавжуд.

— Муборак туманида қатлам босими пасайиб кетгани туфайли консервация қилинган табиий газ қудуқлари мавжуд. Ушбу қудуқлардан чиқадиган газ босими паст бўлгани туфайли магистрал тармоқққа уланиш мумкин эмаслиги боис фойдаланиш тўхтатилган эди. Корхонамиз ташаббуси билан ушбу қудуқлар очилиб, аҳолининг газ таъминотини ошириш чоралари кўрилмоқда. Шу мақсадда газни цеолитли қурутиш ва тозалаш қурилмаси бунёд этилди. Ушбу қурилма бир кунда 300 минг куб газни тозалаб, аҳолига етказиб бериши мумкин.

Ҳозирча кунига 100 минг куб газ қайта ишланиб, Муборак тумани аҳолисига берилмоқда. Қурилманинг имконияти эса анча юқори. Айни вақтда Миришкор ва Касби туманларига ҳам табиий газни йўналтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, пресс-тур иштирокчилари Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Номозбой» конининг паст босимли 3-сонли қудуғида ҳам бўлишди.

Ушбу қудуқдаги паст босимли газ заводгача етиб бормасди. Шу боис, “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти қудуқдаги газни шу ернинг ўзида сепарациялаб, ҳудуд яқинида жойлашган қишлоқлар аҳолисига етказиб бериш учун газни қайта ишловчи қурилмани ишга туширди.

 

 

    Бошқа янгиликлар