2020 йилнинг 29 февраль куни Олмазор тумани «А.Шоший» маҳалласи 53 уйда ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин оқибатида уйнинг ички ва том қисмида 80 кв.м майдон ёнган. Ёнғин-қутқарув бўлимлари манзилга соат 16:59 да этиб борган ҳамда кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 17:26 да бартараф этилган.
Ёнғин жойига 5 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб этилган.
Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ушбу ҳолатларни инобатга олиб, Тошкент шаҳар ФВБ ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўраб қолади.






