Хабарингиз бор, коронавирус сабабли 1 мартдан Жанубий Корея авиакомпанияларининг Ўзбекистонга парвози вақтинча тўхтатилган эди.
Вирус ўчоғида қолиб кетган юртдошларимиз кеча, 1 март куни тонгда чартер рейс билан Ўзбекистонга олиб келинди. Маълумотларга кўра, келганларнинг умумий сони 231 нафар. Уларни кутиб олиш жараёни махсус тайёргарлик асосида малга оширилди. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов аэропортда шахсан ўзи бўлди ва самолётдан тушаётган юртодошларимизни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича аниқ топишириқларни берди. Вазиятни назоратга олди. Шунга кўра, Ўзбекистонга кириб келган ҳар бир йўловчи махсус дори ва асбоблар орқали вирусдан зарарсизлартирилди.
Аввал хабар қилинганидек, шу вақтдан бошлаб ушбу фуқароларнинг барчаси 14 кунлик тиббий кузатув остига олинди. Улар учун ажратилган шифохонага фуқаролар махсус автобуслар ёрдамида олиб борилди.






