АсосийJinoyat

Наманганда уяли телефон бир инсоннинг қотиллигига сабаб бўлди

'Наманганда уяли телефон бир инсоннинг қотиллигига сабаб бўлди'ning rasmi

2020 йилнинг 24 февраль куни соат 18:00 ларда Чуст тумани, Дўстлик маҳалласида яшовчи Х.Солижонов (1995 й.т., судланмаган, ишсиз) таниши Д.Ибрагимовнинг (1995 й.т., судланмаган, ишчи) олдига муқаддам унга сотган уяли телефон аппарти пулларини олиш учун кетиб, қайтиб келмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан 29 февраль куни туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов.

Тергов давомида, Д.Ибрагимов Чуст тумани, Садача маҳалласидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш цехида Х.Солижонов билан ўзаро жанжаллашиб, олдида бўлган темир бўлаги билан Х.Солижоновнинг юз ва бош қисмларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдириб, шу ердаги маиший чиқиндилар орасига кўмиб юборганлиги аниқланган.

Жиноят иши бўйича Д.Ибрагимов ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган (у ушланган).

    Бошқа янгиликлар