Жорий йилнинг 25-29 февраль кунлари Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Шарда университети ҳамкорлигида “Талабаликка бир қадам” очиқ олимпиадаси ўтказилди. Бу ҳақда Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўтказилган очиқ олимпиадада Республикамиздаги умумтаълим мактабларининг 9-11-синфларида таълим олаётган 2398 нафар ўқувчилар ўз билимларини синаш ва имтиёзли ўқишга кириш мақсадида иштирок этдилар. Олимпиада натижаларига кўра, иштирок этган ўқувчиларнинг 36 нафари энг юқори балл тўплаб, фахрли ўринларни эгалладилар.
Андижон вилоятидан иштирок этган 18 нафар ўқувчи-ёшлардан 8 нафари Ўзбекистон Шарда университетида грант асосида, 6 нафари 50 фоизлик чегирма асосида, 4 нафари эса 30 фоизлик чегирма асосида ўқиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
2020 йил 29 февраль куни очиқ олимпиада ғолибларига Ўзбекистон Шарда университетининг махсус сертификатлари тантанали равишда топширилди.






