1

Наманганда парфюмерия савдоси билан шуғулланган мактаб ўрганилмоқда

ЖАМИЯТ 02.03.2020, 14:55
Наманганда парфюмерия савдоси билан шуғулланган мактаб ўрганилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги умумтаълим мактабларидан бирида дарс бошланиши арафасида парфюмерия маҳсулотлари савдоси билан шуғулланилганлик ҳолати акс этган видеолавҳа намойиш этилди.

Мазкур видеолавҳада мактаб синф хонасида дарс бошланиши арафасида шундай ҳолат кузатилгани қайд этилган.

Наманган шаҳар халқ таълими бўлими томонидан мазкур ҳолатни ўрганиш учун ишчи гуруҳи тузилди. Ишчи гуруҳ томонидан ҳолат ўрганилиб, вазиятга аниқлик киритилади ҳамда натижаси бўйича хулосага келинади.

Мактаб – маърифат даргоҳи, илм маскани. Унда келажак камол топади, ўқувчи-ёшлар таълим тарбия олади. Шундай экан, бу масалага озгина бўлса-да, эътиборсизлик, йўл қўйилган арзимасдек туюлган, маълум бир хатолик ҳам эртага жиддий салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Шуни назарда тутган ҳолда мактабларда таълим-тарбия жараёнларини муносиб ташкил этиш, маънавий-маърифий ишларга эътиборни кучайтириш доимий диққат марказида бўлади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1