АсосийДУНË

Ҳиндистонда самолётга кириб қолган кабутарлар сабабли парвоз ярим соатга кечикди (видео)

Ҳиндистоннинг GoAir авиакомпанияси тегишли лайнерда ҳавога кўтарилиш пайтида кабутарлар уч...

'Ҳиндистонда самолётга кириб қолган кабутарлар сабабли парвоз ярим соатга кечикди (видео)'ning rasmi

Ҳиндистоннинг GoAir авиакомпанияси тегишли лайнерда ҳавога кўтарилиш пайтида кабутарлар учиб юргани аниқланди. Лайнер учувчилари ва йўловчилари самолётга адашиб кириб қолган кабутарларни ушламоқчи бўлишди. Аммо 2 та кабутар тутқич бермади, экипаж аъзолари бир неча дақиқа давомида уларни қувлашди.

GoAir авиакомпанияси ходимлари ўз твиттерида экипаж аъзолари салонга кириб олган 2 та кабутарни шу заҳоти ушлаб олишгани ва ҳаво кемаси жадвалга мувофиқ парвозни давом эттирганини маълум қилишди. Аммо ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари уларнинг изоҳига эътироз билдириб, самолёт ўша куни манзилга 30 дақиқа кеч етиб келганини ёзишди. Сўнг ноқулайлик ва нотўғри ахборот учун компания ўз мижозларидан кечирим сўради.  

Кабутарларни ушлаш жараёнини пассажирлар видеога олиб тармоққа тарқатишди. Бу ҳақда ҳиндистонлик журналист Нирнай Капурнинг твиттер ижтимоий тармоғидаги лавҳасига асосланиб Лента.ру хабар берди. Видео:

Бошқа янгиликлар