1

Ўзбекистондаги мактабларда ўқув соатлари камайтирилади

ЖАМИЯТ 02.03.2020, 18:42
Теглар: Москва, қотиллик, ўсмирлар
Ўзбекистондаги мактабларда ўқув соатлари камайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария шифокори томонидан 2018-йил 27-апрелда тасдиқланган Санитария қоидалари, нормалари ва гигийена нормативларида 1-4-синф ўқувчиларининг ҳафталик ўқув соати жами 88 соат белгиланган. Энди Ўзбекистондаги мактабларда ўқув соатлари камайтирилади. Бу ҳақда ЎзA хабар берди.

Хабарда айтилишича, амалда бу соат 98,5 соатни ташкил этиб, белгиланган меъёрдан 10,5 соат ошиб кетган. Шу сабабли, бошланғич синфларнинг ўқув соатлари Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлаштирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган 2019-йил 30-сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 ташаббусини амалга ошириш тўғрисида”ги мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларида доимий тарзда оммавий спорт турлари мусобақаларини ўтказиш орқали ўқувчиларнинг жисмоний соғлом бўлишлари, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишлари йўлга қўйилган.

Шу сабабли, 1-4-синфларда “Жисмоний тарбия” фанининг ҳафталик ўқув юкламаси 1 соатдан белгиланди.

Эндиликда “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани ўқитувчиси “Жисмоний тарбия” фани ўқитувчиси билан ҳамкорликда ўқувчилар ўртасида турли спорт мусобақаларини ўтказади.

Шунга кўра, 10-11-синфларда “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фанининг ҳафталик ўқув юкламаси 1 соатдан белгиланди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган умумий ўрта таълим мактаблари учун 2020-2021 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режасида ҳам бу қайд этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1