1

Олтинсойда бошқарувни йўқотган “Нексия” ҳайдовчиси “Зил”га урилиб, ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 03.03.2020, 08:00
Олтинсойда бошқарувни йўқотган “Нексия” ҳайдовчиси “Зил”га урилиб, ҳалок бўлди

Олтинсой туманида 2020 йил 15 февраль куни тахманан соат 16.00 да, туманнинг “Қизилтепа” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий йўлда, Шўрчи тумани “Эгарчи” маҳалласида яшовчи Ш.А. бошқарувидаги Нексия русумли автоуловини бошқариб бориб, бошқарувни йўқотиши оқибатида, қарама-қарши томонидан келаётган, Шўрчи тумани “Ойнакўл” маҳалласида яшовчи А.А. бошқарувидаги Зил русумли автоуловининг йўлига чиқиб кетиб, тўқнашув содир бўлган.

Натижада Нексия йўловчиси, Қумқўрғон туманида яшовчи М.Х. Суд-тиббий экспертизасининг 2020 йил 29 февраль кунидаги хулосасига кўра “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб, 29 февраль куни соат 09.30 да, касалхонада вафот этган. 29 февраль куни Ш.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, дейилади Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1