1

Тошкентда маст ҳайдовчи пиёдани уриб юборди ҳамдаиккита автомобиль билан тўқнашув содир этди

ЖАМИЯТ 03.03.2020, 10:13
Тошкентда маст ҳайдовчи пиёдани уриб юборди ҳамдаиккита автомобиль билан тўқнашув содир этди

24 февраль куни соат 22.40 да Сергели тумани Лутфикор кўчасида “Матиз” русумли автомобиль ҳайдовчиси 49 ёшли Аҳмаджон Т. спиртли ичимлик таъсири остида бўла туриб йўл четида турган пиёдани уриб юборди.

Бундан ташқари ҳодисада ҳайдовчи 27 ёшли Равшанжон Э. бошқарувидаги “Кобальт” автомобилига ва 29 ёшли Икром Х.нинг “Спарк” автомобили билан тўқнашув содир этди. 

ЙТҲ оқибатида “Кобальт” автомобили ҳайдовчиси Равшанжон Э. ва 29 ёшли пиёда Нодир С.лар тан шикастлари билан тиббий ёрдам учун мурожаат қилишди.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳайдовчиларни автомобилни спиртли ичимлик таъсири остида бошқармасликдан огоҳлантирди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1