1

Талабаларга шартнома пулини тўлашда янги имконият тақдим этилади

ЖАМИЯТ 03.03.2020, 10:53
Талабаларга шартнома пулини тўлашда янги имконият тақдим этилади

Энди талабалар шартнома пулини ўқув йили давомида камида тўрт маротаба тенг улушларда тўлаши мумкин.

Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида кўзда тутилган.

Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасалари талабаларига ўқув йили давомида тенг улушларда камида тўрт маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилиши топширилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1