1

“Қўйлиқ” бозорида ёнғин юз берди (фото)

ЖАМИЯТ 03.03.2020, 11:02
“Қўйлиқ” бозорида ёнғин юз берди (фото)

2020 йилнинг 3 март куни соат 06:54 да, Бектемир тумани, Тхай кўчаси “Қўйлиқ” бозори қаршисида жойлашган “Умиджон Ёдгора” МЧЖ га қарашли грил тайёрлаш ва сотиш дўконида 15 кв.м майдонда, “Порфюмерия” ЯТТ дўконида 10 кв.м майдонда ҳамда “Таом” МЧЖ дўконларида 15 кв.м майдонида ёнғин келиб чиққан. 

Натижада дўконларнинг ички ва том қисми ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 06:59 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 07:19 да бартараф этилган ҳамда ёнғинга туташ бир қанча дўконлар майдони сақлаб қолинган. Ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.

Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар ФВБ ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраб қолади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1