Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди.
Имом Мотуридий меросини янада чуқур ўрганиш, мотуридийлик таълимотининг бузғунчи оқимларга қарши моҳиятини очиб бериш ҳамда Ўзбекистоннинг “Буюк алломалар юрти” сифатидаги Ислом цивилизациясига қўшган бебаҳо хиссаси ва мавқеини жаҳон миқёсида кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган конференцияда йигирмага яқин мамлакатдан мотуридийшунос уламолар, нуфузли таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказларининг раҳбарлари иштирок этишди.

Мазкур конференцияда “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари, Миср Бош имоми Шайх Аҳмад Таййибга Самарқанд шаҳри фахрий фуқароси унвони берилди.
Эслатиб ўтамиз конференция 3-5 март кунлари бўлиб ўтади.






