АсосийЖАМИЯТ

Энди янги шаклдаги кадастр ҳужжати чип ўрнатилган пластик картадан иборат

Янги шаклдаги кадастр ҳужжати "NFC - smart" чипи ўрнатилган пластик картадан иборат. Бу ҳа...

'Энди янги шаклдаги кадастр ҳужжати чип ўрнатилган пластик картадан иборат'ning rasmi

Янги шаклдаги кадастр ҳужжати "NFC - smart" чипи ўрнатилган пластик картадан иборат. Бу ҳақда darakchi.uz сайтига Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмита раисининг матбуот котиби-ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Неъмат Атамуратов хабар қилди... 

У эски услубдаги кадастр паспортидаги барча маълумотларни ўз ичига олади. Шунингдек, интерактив давлат хизматларининг ягона порталига уланиш имкониятига эга. 

Ушбу технологиянинг афзалликлари орасида коммунал тўловларни янги кадастр картаси орқали тўлаш имкониятини таъкидлаш мумкин. Бу тўловларни амалга ошириш жараёнини сезиларли даражада соддалаштиради ва коммунал инстанцияларнинг иш самарадорлигини оширади.

Коммунал хизматларни мулк билан боғлиқлиги уларни ҳисоблаш ва тўлаш соҳасидаги ислоҳотларни ўсишини таъминлайди.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

    Бошқа янгиликлар