АсосийJamiyat

Асака банкидан олган кредитини "ёполмаган" корхонанинг юк машинаси хатланди

'Асака банкидан олган кредитини "ёполмаган" корхонанинг юк машинаси хатланди'ning rasmi

Урганч шаҳридаги транспорт хизмати кўрсатувчи жамият томонидан 3 та корхона билан шериклик асосида иш бошлаш учун “Асака” акциядорлик тижорат банки Хоразм вилоят филиалидан йирик миқдорда кредит олишади.

Бироқ, мазкур жамият томонидан кредит қарздорлиги вақтида қайтарилмаганлиги сабабли, банк томонидан кредит қарздорлигини сўндириш бўйича судга мурожаат қилинади. 

Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил апрель ойидаги ижро варақасига асосан юқоридаги корхоналардан банк фойдасига 2.03 млрд. сўм кредит қарздорликни ундириш белгиланган бўлиб, ижро иши доирасида МИБ Урганч шаҳар бўлими томонидан қарздорнинг барча йўналишларига чекловлар қўйилган.

Шунингдек, шерик корхона балансида бўлган “HOWO” оғир юк ташувчи автотранспорт воситасига нисбатан ҳам бўлим томонидан 2019 йилда қидирув эълон қилинган.

Мажбурий ижро бюросининг Урганч шаҳар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур транспорт воситаси Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот туманида жойлашган “Қўнғирот сода заводи”га қарашли туз кони худудида ишлаб турганлиги аниқланди ҳамда Хоразм вилоятига олиб келиниши таъминланди.

МИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда, Бюронинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ижро иши юзасидан жамиятнинг кредит қарздорлигини бартараф қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар