АсосийЖАМИЯТ

Талаба вазир Озодбек Назарбековдан ўзи таҳсил олаётган факультет деканини ишдан бўшатишини сўради. Вазир бунга нима дейди? (видео)

Маълумки, президент томонидан барча соҳадаги амалдорларга ёшларнинг ғоя ва таклифлари қўлл...

'Талаба вазир Озодбек Назарбековдан ўзи таҳсил олаётган факультет деканини ишдан бўшатишини сўради. Вазир бунга нима дейди?  (видео)'ning rasmi

Маълумки, президент томонидан барча соҳадаги амалдорларга ёшларнинг ғоя ва таклифлари қўллаб-қувватлаш, қолаверса, дардини тинглаш бўйича кўрсатмалар берилган. 

“Севимли” телеканалининг “Замон” информацион дастурида Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг Ўзбекистон Санъат ва  маданият институти талабалари билан учрашуви эфирга узатилди. Учрашувдан тайёрланган лавҳада кутилмаган ҳолат юз берди. 

Учрашувда сўз олган институтнинг 3 курс талабаси вазирдан ўзи таҳсил оладиган факультет деканини бўлажак маданият ходимларини “падарингга лаънат”, деб тарбиялаётгани учун лавозимидан озод қилишини сўради. Бу таклифни залда ўтирган талабалар қарсаклар билан қўллаб-қувватлади.

Дастур журналисти Озодбек Назарбековнинг талаба фикрига муносабати билан қизиқди. 

- Бир сўз билан айтганда бугун маданиятчилар аввало ўзлари маданиятли бўлмаса, халқни маданиятини шакллантирувчиман, дейишга ҳаққи йўқ, - дейди вазир. - Бу ҳолатга кескин чора кўрамиз. Маданиятчилар жамиятнинг гавҳарига айланиши керак. Шундагина жамият бизга эргашади. Маданият вазирлиги чин маънодаги маърифат масканига айланади. 

    Бошқа янгиликлар