АсосийJamiyat

Айрим автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча ўзгартирилди

'Айрим автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча ўзгартирилди'ning rasmi

Яшнобод тумани Паркент ва Маҳтумқули кўчалари кесишмасидаги уч қаватли кўприк қурилиши ишларини жадаллаштириш ва иш жараёнида хавфсизликни таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 3 март куни соат 23:00 дан 13 мартга қадар Яшнобод туманидаги Маҳтумқули кўчасининг Паркент, Мирзо Улуғбек ва Паҳлавон Маҳмуд кўчалари оралиғидаги қисми вақтинча ёпилди.

Шу муноссабат билан мазкур ҳудуддан ўтувчи 44,95,110,119,129,152-автобус йўналашларида қатновчи автобуслар ўз ҳаракатини 13 мартга қадар Паракент, Темур Малик, Дўрмон йўли, Ғазалкент, Олтинтепа ва яна Паркент кўчалари орқали давом эттиради.

18,23,30- автобус йўналишлари эса Паркент, Қорасув, Алимкент, Элбек, Паҳлавон Маҳмуд, Маҳтумқули кўчалари орқали қатнайди. Мазкур йўналишлардаги автобуслар ҳаракати вазиятга қараб яна ўзгартирилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар