2020 йил 29 февралдан бошлаб Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси ҳузурида Тезкор штаб иш бошлади ва у Корея Республикасида COVID-19 коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар 24 соатлик тартибда фаолият кўрсатади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов ўзининг расмий телеграм каналида маълум қилган. Штаб аъзолари Ўзбекистон фуқаролари билан учрашувлар ўтказмоқда, тушунтириш ишлари олиб бормоқда, ташкилий-техник масалаларни ҳал қилмоқда.
Элчихонанинг расмий веб-сайтида ва Facebookдаги саҳифасида, Facebook ва телеграм ижтимоий тармоқларидаги “Uzbek students in Korea” гуруҳларида тезкор ахборотлар доимий асосда жойлаштирилмоқда.
Элчихона Жанубий Корея томонининг ваколатли органлари билан мунтазам алоқада бўлиб турибди ва фуқароларимизнинг консуллик-ҳуқуқий аҳамиятдаги ва бошқа турдаги масалаларини ҳал қилишга кўмаклашмоқда. Хусусан, Корея Республикаси Адлия вазирлиги мамлакатда қонуний асосда бўлиб турган барча Ўзбекистон фуқароларининг ID-карталари амал қилиш муддатини бир ойга узайтирди.
Оператив штаб берган маълумотга қараганда, 3 март эрталаб ҳолатига кўра Корея Республикаси ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирусга чалинганлар қайд этилмаган.
Элчихона яна бир бор ҳамюртларимизга ўз қарорларини, жумладан ватанга қайтиш тўғрисидаги қарорларини жиддий ўйлаб кўришни тавсия қилади. Корея Республикаси ҳукумати илғор тиббиёт технологиялардан фойдаланган ҳолда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда. Касаллик аниқланган тақдирда чет эл фуқароларига даволаш билан боғлиқ бепул малакали тиббий хизмат кўрсатилишини кафолатлайди.
Тезкор штаб аъзоларининг телефон маълумотлари:
Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси
(+82) 2 574-65-54; (+82) 2 577-36-60
Зокир Саидов — (+82) 10-7281-7731
Алишер Абдусаломов — (+82) 10-3213-1972
Эркин Ходжаев — (+82) 10-2674-7798
Акбаржон Тўраев — (+82) 10-6659-4504
Ҳайдар Файзиев — (+82) 10-6802-1969
Абдуманнон Исанов — (+82) 10-3213-4505
Аюбхон Абдуллаев (“Uzbekistan Airways” АЖ ваколатхонаси) — (+82) 10 8718-6850
Алишер Сулаймонов (Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси)
(+82) 10-9910-0057
Элчихона Интернет-ресурслари:
Элчихона веб-сайти: http://uzbekistan.or.kr/
Элчихонанинг Facebookдаги саҳифаси:
https://www.facebook.com/Embassy-of-the-Republic-of-Uzbekistan-in-Seoul-1262723603749230/
Facebookдаги “Uzbek students in Korea” гуруҳи:
https://www.facebook.com/groups/1225827444169019/
Телеграмдаги “Uzbek students in Korea” гуруҳи:
https://t.me/uzbek_students_korea






