Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, айни пайтда Халқ депутатлари Миришкор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бошланди.
Унда Миришкор тумани ҳокими эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Унинг ўрнига Қарши тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ғ.Бегалиев тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2 март куни Миришкор тумани ҳокимининг маҳалла раисларини сўккани ва ургани ҳақидаги аудио тарқалди. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бу овоз ҳақиқатдан ҳам Миришкор тумани ҳокими Б.Раджабовнинг овози эканлигини тасдиқлади.
Шунингдек, Бош прокуратура ушбу ҳолат бўйича текширувлар бошланганини маълум қилди.
Шундан сўнг, сўконғич ҳоким ҳолатни изоҳлаб, маҳалла раисларини урганини рад этди.
Айни пайтда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилаётган мазкур воқеага блогер Хушнуд Худойбердиев ҳам ўз муносабатини билдирди. Шунингдек, ҳаддидан ошган ҳоким депутат Расул Кушербаев томонидан ҳам кескин танқид қилинди.
Сал аввал, Миришкор тумани ҳокими маҳалла раисларидан узр сўрагани хабар қилинган эди.
Шунингдек, ЎзЛиДеП депутутлар гуруҳи Миришкор тумани ҳокимини лавозимига нолойиқ деб хулоса берди.






