АсосийJamiyat

Эртага тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи бор. Қолган ҳудудларда эса...

'Эртага тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи бор. Қолган ҳудудларда эса...'ning rasmi

"Ўзгидромет" маркази эртага юртимизда кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан таништирмоқда. 

Эртага пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-7° илиқ, кундузи 8-10° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм Бухоро ва Навоий вилоятларида эса ҳаво ўзгариб турсада, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарёда ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар