4-7-март кунлари Россиянинг Приморье ўлкаси ҳукумати раиси ўринбосари Константин Шестаков бошчилигидаги делегация Тошкентда бўлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, ташриф дастурида инвестиция ва ташқи савдо вазирлигида, Транспорт вазирлигида, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси ва Ўзбекистон хусусий бизнес вакиллари билан икки томонлама музокаралар ва учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.






