Президентимизнинг 29.05.2017 йилдаги 5059-сонли Фармонига асосан, бюро органларига бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган энергия ресурслари ҳажми ва тегишли ҳудудлар чегарасидаги тармоқларга етказиб берилган ҳажм ўртасидаги тафовутларни аниқлаш вазифаси юклатилган.
Фармон талабларини бажариш мақсадида, бюронинг Навбаҳор бўлими томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида, жорий йилнинг 11-15-февраль куни 19 та ҳолатда коррозия натижасида газ қувурларида тирқишлар, узилишлар, тешиклар ҳосил бўлганлиги, газ ҳиди анқиб турганлиги аниқланган ва бу ҳақда белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, туман газ таъминотига камчиликлар бартараф этиш ҳамда йўқотилган газ ҳажмини аниқлаш учун юборилган.
Мисол учун, жорий йилнинг 11 февраль куни соат 11:25 ларда «Янги Ҳаёт» МФЙдан ўтувчи ер усти паст босимли диаметри 79 мм бўлган газ қувуридан тахминан 25-30 кундан буён газ ҳиди анқиб турганлиги, нафас олганда сезилиши, табиий газ ҳиди келиб турганлиги аниқланди ва белгиланган тартибда «Навбаҳор тумангаз» филиалига хабар берилиб, бартараф қилинган.
Ҳозирда, бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда хонадонларда механик ҳисоблагичлардан фойдаланилиши натижасида етказиб берилган ва истеъмол қилинган газ ҳажмлари ўртасида тафовутларни бартараф этиш бўйича таъминотчи корхоналарга бу ҳақида маълум қилинмоқда.






