“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурининг 148-бандида айни шу тўғрисидаги чора-тадбирлар белгиланган.
Унга кўра, Республика биометрик паспорт тизими инфратузилмаси негизида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти ўрнига идентификациялаш ID-карталарини бериш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Бу борада 2020 йил 1 апрелга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилади.
Бунда:
– шунга ўхшаш тизимларнинг жорий этилиши ва унинг “Электрон ҳукумат” тизимларига интеграцияси бўйича хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, лойиҳаолди ўрганишни ўтказиш;
– лойиҳани амалга оширишни бошлаш мақсадида техник-лойиҳа ва меъёрий ҳужжатларни, жумладан стандартларни тайёрлаш;
– давлат органларининг технологик инфратузилмасини, жумладан маълумотлар узатиш тармоқлари, аппарат-дастурий таъминот тизимлари ва бошқаларни босқичма-босқич ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
– лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш;
– янги туғилган барча шахсларга ва 16 ёшга тўлмаган шахсларга Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШ ШИР) бириктириш, барча жисмоний шахсларга электрон кўринишдаги давлат хизматлари кўрсатиш ва уларни идентификация қилиш учун фарзандларни ота-она маълумотлари билан боғлаш назарда тутилади.






