АсосийJamiyat

Божхоначилар Сирдарёда “Камаз” операциясини фош этишди

'Божхоначилар Сирдарёда “Камаз” операциясини фош этишди'ning rasmi

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари қўшни мамлакатдан “Сирдарё” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаро У.А.нинг бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Буни қарангки, ушбу автотранспорт воситасининг юкхонасида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 181,5 миллион сўмлик 3 дона “Камаз” юк автомашинаси қисмларга ажратилган ҳолда яширилганлиги аниқланди. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар