Мактаб директорининг устидан шикоят қилиш билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилган товламачи ушланди, дея “darakchi.uz”га хабар берди Бош прокуратура Матбуот хизмати.
Аниқланишича, фуқаро Б.Б. жорий йилнинг 8 янаврь кунидан бошлаб тумандаги 46-сонли мактаб директори А.А.нинг иш фаолияти устидан бир неча бор Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонаси ва юқори турувчи идораларига асоссиз важлар билан шикоят қилади. У мактаб раҳбарини мактабнинг молиявий фаолиятини текширтириб ишдан олдириш билан қўрқитиб, келгусида уни безовта қилмаслик ва шикоят қилмаслик эвазига пул талаб қилади.
Б.Б. мактаб директори А.А.дан товламачилик йўли билан 2 млн сўмни олган вақтида ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






