АсосийЖАМИЯТ

Музрободда қоидани сабабсиз бузган ЙПХ ходимига маъмурий баённома тузилди

Жорий йилнинг 4 март куни Сурхондарё вилояти, Музробод тумани, Шаффоф маҳалласи ҳудудида ў...

'Музрободда қоидани сабабсиз бузган ЙПХ ходимига маъмурий баённома тузилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 4 март куни Сурхондарё вилояти, Музробод тумани, Шаффоф маҳалласи ҳудудида ўрнатилган “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 3.27. “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси таъсир доираси остида “Ласетти” русумли давлат рақам белгиси 75 281 VSF бўлган хизмат автомашинаси сабабсиз тўхтаб турганлиги маълум бўлган. 

Ушбу хизмат автомашинаси бириктирилган ходим Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори Ш.Хўжановга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома тузилди. 

Хизмат автомашиналари бириктирилган барча ҳайдовчи ходимлардан зарурат бўлмаганда, сабабсиз “Йўл ҳаракати қоидалари”ни четлаб ўтиб, бошқа транспорт воситалари эркин ҳаракатланишига халақит бермасликларини сўраб қоламиз, дейилади ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида

    Бошқа янгиликлар