Эндиликда қўқонликлар ушбу йўналиш бўйича барча қулайликларга эга замонавий поездда ҳаракатланиш имконига эга бўладилар, дея хабар берди Қўқон шаҳар ҳокимлиги.
Халқаро туризм ва фестиваллар шаҳрига айланиб бораётган Қўқон учун, ушбу йўналиш қўшни ҳудудлар ва водийдаги аэропортлар билан сифатли транспорт коммуникацияларига эга бўлиш нуқтаи назаридан, муҳим аҳамиятга эга.
Умумий узунлиги 136 километрдан ташкил топган янги йўналишда йўловчиларга комфорт шароитлар яратиш мақсадида вагонлар замонавий кондиционерлар, қулай юмшоқ ўриндиқлар билан жиҳозланди. Қўқондан Андижонгача 2 соату 45 дақиқа давом этадиган сафарлар мароқли ўтиши учун вагонларда ўрнатилган мониторларда кўнгилочар дастурлар намойиш этилади. Поезд Қўқондан 611 йўналиш бўйича соат 06:22 да ва 613 йўналиш бўйича 14:50 да жўнайди.

Электропоезд қатновининг йўлга қўйилиши 7000 сўмдан ортмайдаган чипталар нархи билан аҳоли транспорт ҳаражатларини камайтириш билан бир қаторда, ҳудудимиз экологик ҳолатини яхшилашга ҳам хизмат қилади. Электропоездлар атмосферага заҳарли чиқиндилар чиқармайдиган экологик тоза транспорт воситаси ҳисобланади.







