АсосийЖАМИЯТ

“Миллион дарахт экиш” акцияси давом этмоқда

Табиат - инсониятга берилган буюк неъмат, бебаҳо хазина. Уни асраб-авайлаш ва эъзозлаш ҳар...

'“Миллион дарахт экиш” акцияси давом этмоқда'ning rasmi

Табиат - инсониятга берилган буюк неъмат, бебаҳо хазина. Уни асраб-авайлаш ва эъзозлаш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир.

Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган “Миллион дарахт экиш” акциясида ИИВ Бухоро академик лицейи ўқитувчи ва ўқувчилари, ишчи-ходимлари фаол иштирок этмоқдалар.

Акцияда лицей ҳудудидаги барча дарахтлар оқланиб, буташ ишлари олиб борилди, бир қанча манзарали ва мевали дарахт ниҳоллари ўтқазилди. Эзгу ишларда фахрий устозлар ёшларга ўрнак кўрсатдилар.

    Бошқа янгиликлар