Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев кўпчиликни чалғитган Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 3 мартдаги буйруғидаги бандни изоҳлаб берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 3 мартдаги буйруғида тест олиниши ҳақида ҳам банд борлиги кўпчиликни чалғитибди.
Аслида буйруқда қайд этилган тест жараёни қўшни давлатларга тааллуқли эмас. Бу Россия, Украина ёки қўшни бўлмаган бошқа хорижий давлатлардан баҳорги семестрда ўқишини кўчириш учун ариза берганларга тааллуқли. Олинган маълумотларга кўра, бундай ариза берганлар сони жами 11 нафарни ташкил қилади. Ушбу талабалар умумий тартибда тестдан ўтиб, етарли баллни олгачгина, ўқишини кўчириши мумкин.
Қўшни давлатлардан келаётган талабалар эса аввал хабар қилинганидек, имтиҳонсиз ўқишини кўчиради.






