АсосийJamiyat

Наманган шаҳар ҳокими Қонунчилик палатасида қўмита раиси бўлди

'Наманган шаҳар ҳокими Қонунчилик палатасида қўмита раиси бўлди'ning rasmi

Олий мажлис қонунчилик палатасининг депутати Расул Кушербаев Абдураззоқов Шавкат Шокиржоновични Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқлаш ҳақида Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилингани ҳақида хабар бермоқда.  

Таъкидланишича, ушбу масала палатанинг ялпи мажлисида кўриб чиқилган.  

Ш. Абдураззоқов айни вақтга қадар Наманган шаҳар ҳокими вазифасида меҳнат қилмоқда эди.  

Янги раҳбар раислигидаги соҳада назорат кучайтирилиб, асоссиз равишда дарахтлар кесилмаслигига умид қиламиз, дея изоҳ қолдирмоқда депутат ўз блогида.

    Бошқа янгиликлар