АсосийJamiyat

Коронавирус сабаб жума намозлари бекор қилинди

'Коронавирус сабаб жума намозлари бекор қилинди'ning rasmi

Эроннинг барча вилоятлардаги маъмурий марказларида янги турдаги коронавирус сабаб жума намозлари расман бекор қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» таяниб хабар берилмоқда.

«Коронавирус тарқалишини назорат қилиш бўйича миллий штабнинг қарорига кўра, мамлакатнинг барча вилоятларнинг маъмурий марказларида ушбу ҳафтада жума намози ўқилмайди», — дейилади хабарда.

Ўтган ҳафта Теҳронда жума намозлари бекор қилинган эди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 19 февраль куни мамлакатда коронавирус билан касалланган биринчи ҳолат қайд этилганини маълум қилганди. Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда коронавирус билан зарарланиш бўйича тасдиқланган ҳолатлар сони 2336 тага етган.  

    Бошқа янгиликлар