Италиялик моҳир учувчи темир бўлаги тегиб, ҳавода бошқарувни йўқотиб қўйган вертолётни муваффиқият билан ерга қўндирди. Шу тариқа салондаги тиббиёт ходимлари ва бошқа йўловчиларнинг ҳаётини асраб қолди.
Ушбу вертолётда шифокорлар ва беморлар бор эди. Уларнинг ҳалоскорини ижмоий тармоқлар фойдаланувчилари ҳақиқий қаҳрамон дея эътироф этишмоқда.
Мазкур воқеа Италиянинг Верона шаҳрида содир бўлган. Вертолёт шифохонага беморларни олиб келаётган пайтда баланд қаватли бино томидан шамолда учиб кетган темир бўлаги вертолётнинг паррагига тегиб кетади. Бу вақтда ҳаво транспорти бошқарувни йўқотиб қўяди. У ҳавода мувозантдан чиқиб, бир неча марта айланган. Бу ҳолат қуйидаги видеода яққол акс этиб турибди. Аммо учувчининг моҳорати туфайли вертолёт ерга беталофат қўндирилди ва ҳеч кимга азият етмади. Видео:






