1

Хитойда Қизил китобга киритилган ва одамлар сўнгги бор бундан 22 йил олдин кўрган қуён тури топилди

ДУНЁ 26.03.2015, 14:36
Хитойда Қизил китобга киритилган ва одамлар сўнгги бор бундан 22 йил олдин кўрган қуён тури топилди

“Сеҳрли қуён” деб ном олган антиқа қуённинг тури Ili Pika деб аталади. У Қизил китобга киритилган ноёб жониворлардан бири саналади.

Узунлиги 20 сантиметр бўлган “Сеҳрли қуён”нинг яшаш тарзи ҳақидаги маълумотлар жуда кам. Тянь-Шан тоғларида яшовчи ушбу қуён турини охирги бор 1983 йили табиатни муҳофаза қилиш хизмати вакили Ли Вэйдун кўрган ва суратга олганди. Мана орадан 22 йил ўтиб, ушбу қуён тури яна одамларга ўзини кўрсатди. Айни дамда бу қуён тури йўқолиб бораётган тур саналади. Маълумотларга кўра, улар табиатда жами 1000 донага яқин қолган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1