АсосийJamiyat

ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили минтақадаги барча давлатлар Ўзбекистондан ўрнак олиши кераклигини айтди

'ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили минтақадаги барча давлатлар Ўзбекистондан ўрнак олиши кераклигини айтди'ning rasmi

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакиллиги Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган II Марказий Осиё судьялар мулоқоти натижалари бўйича пресс-релизини эълон қилди. Бу ҳақда  Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов маълум қилмоқда. 

Унинг ёзишича, пресс-релизда ушбу халқаро анжуман матбуот ва сўз эркинлигини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланган.  

ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир «II Марказий Осиё судьялар мулоқоти сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш масаласида минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ўрнатиш, халқаро стандартларни муҳокама қилиш ва илғор тажрибаларни ўртоқлашиш учун ноёб имкониятдир», — дея таъкидлаган.

Ушбу ҳужжатда шунингдек, Ўзбекистоннинг ахборот соҳасидаги ислоҳотларига юқори баҳо берилган. Арлем Дезир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони бекор қилиш бўйича янги қонунни қабул қилиши, шунингдек блогерларга журналистларга бериладиган ҳуқуқлар берилишини маъқуллаган ҳамда минтақадаги барча давлатларни Ўзбекистондан ўрнак олишга чорлаган.

Ўйлайманки, ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакилининг ушбу юксак баҳоси давлатимиз Раҳбарининг ОАВ ва ахборот соҳасидаги, умуман, очиқлик сиёсати самарасидир.

    Бошқа янгиликлар