1

Бухорода 965 миллион сўмлик имтиёздан ноқонуний тарзда фойдаланмоқчи бўлганлар фош этилди

ЖИНОЯТ 09.03.2020, 16:53
Бухорода 965 миллион сўмлик имтиёздан ноқонуний тарзда фойдаланмоқчи бўлганлар фош этилди

Божхона тўловларини тўламаслик мақсадида хорижий мамлакатдан олиб келинган техникаларнинг ишлаб чиқарилган йилини нотўғри кўрсатиш орқали ноқонуний имтиёз олишга уриниш билан боғлиқ навбатдаги қонунбузарлик ҳолатлари божхоначилар томонидан ўз вақтида фош этилди.

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари, фуқаро Х.А. томонидан 485 миллион сўм имтиёз асосида олиб кирилаётган “Howo” русумли юк транспорт воситасининг ёрлиқларидаги маълумот билан транспорт воситасининг ҳолатини тегишли идоралар билан ҳамкорликда экспертизадан ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, мазкур автотранспорт воситаси ҳужжатларда кўрсатилганидек 2017 йилда эмас, балки 2014 йилда ишлаб чиқарилганлиги маълум бўлди. Яна бир тезкор тадбир давомида, фуқаро К.Ш га тегишли Howo русумли юк автотранспорт воситаси ҳам тегишли идоралар билан ҳамкорликда экспертизадан ўтказишди.

Маълум бўлишича 480 миллион сўм имтиёз асосида олиб кирилаётган  мазкур транспорт воситаси ҳам 2017 йилда эмас балки 2012 йилда ишлаб чиқарилганлиги маълум бўлди.  Юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1