1

Тольяттида автобус ҳайдовчиси йўлда вафот этди

ДУНЁ 26.03.2015, 16:23
Тольяттида автобус ҳайдовчиси йўлда вафот этди

24 март куни Тольятти шаҳрида йўловчи автобусини бошқариб кетаётган 59 ёшли ҳайдовчи, рул устида кутилмаганда вафот этди.

“Икарус” автобуси ичида 25 дан ортиқ йўловчилар бор эди. Гувоҳларнинг фикрларига кўра, у ҳеч нарсадан шикоят қилмаган. Бироқ кутилмаганда автобуснинг тормоз мосламаси босилиб, одамлар чайқалиб кетишган. Йўловчилар ҳам, йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларга ҳам зарар етмаган. Атрофдагилар унга биринчи ёрдамни кўрсатишга урунишган, тез тиббиё ёрдам хизмати чақирилган, бироқ ҳайдовчининг жони узилгани маълум бўлган. Экспертиза натижаларига кўра, ҳайдовчи танасидаги катта томрлардан бири узилиб кетган ва бу унинг ўлимига олиб келган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1