1

Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш натижаларини онлайн билиш имконияти яратилди

ЖАМИЯТ 10.03.2020, 13:17
Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш натижаларини онлайн билиш имконияти яратилди

Олий ва ўрта махсус вазирлиги  фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш натижаларини  онлайн билиш имконияти яратилгани ҳақида хабар бермоқда. 

natija.edu.uz тизими қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқиши кўчирилиши тавсия этилганлар тўғрисида маълумот олиш учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилди, дейлади маълумотда. Ушбу тизимда республика тиббиёт олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича тавсия этилган талабалар рўйхати назарда тутилмаган.

Ҳозирда тест режимида ишлаётган тизим ёрдамида жорий йилнинг 7 февралидан 15 февралигача ариза билан мурожаат қилган фуқаролар ўз натижаларини билишлари мумкин. Бунинг учун фуқаронинг паспорти серияси ва рақами киритилиши кифоя.  

Кейинчалик мазкур тизим фаолияти такомиллаштирилиб, Ягона давлат интерактив хизматлар портали орқали маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун аризаларни қабул қилиш бўйича давлат хизмати ишга тушириш режалаштирилган.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатларда таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза топширишга рухсат берилган эди.

Аризалар 2020 йил 15 мартга қадар аризалар  қабул қилинади.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1