АсосийJinoyat

Намангандаги ҳиёбонда 52 ёшли фуқаро танишини пичоқлаб ўлдирди

'Намангандаги ҳиёбонда 52 ёшли фуқаро танишини пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

Наманган вилоятида ҳиёбонда 52 ёшли И.М. исмли фуқаро ўзаро жанжаллашиш оқибатида таниши 50 ёшли Б.Н.ни пичоқлаб ўлдирди. Бу воқеа 2020 йилнинг 7 март куни соат 15:00лар атрофида Ўзбекистон кўчасидаги ҳиёбонда содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Респкбликаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Пичоқбозликни содир этган муқаддам судланган шахс қилгуликни қилиб, воқеа жойидан яширинган. Натижада, жароҳатланган Б.Н. кўп қон йўқотиши оқибатида ҳодиса жойида вафот этган. Кўрилган чоралар натижасида И.М. ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (ўлимга сабаб бўлган, қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. И.М. гумонланувчи тариқасида жалб қилинган. Бу ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бошқа янгиликлар