Яқинда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Унга кўра ёшларни ҳарбий хизматга чақиришнинг янги тизими амалиётга жорий этилмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар қилди.
Ўтган давр мобайнида Қуролли Кучларимиз ҳар қандай хавф-хатарга муносиб зарба бера оладиган қудратли, тезкор ва самарали ягона куч сифатида шаклланди. Тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар халқимиз, айниқса, ёшлар қалбида миллий армиямиз билан фахрланиш туйғусини янада оширмоқда. Бироқ ёшларни армияга саралаш ва ҳарбий хизматга чақиришнинг амалдаги ҳолати бугунги кун талабларига тўлақонли жавоб бермаслиги инобатга олиниб, бу борада янада самарали тизим ишлаб чиқишни тақозо этди.
Олдинлари чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш тўғрисидаги қарор туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғитомонидан қабул қилнган бўлса, янги тизимда мазкур қарор Қуролли Кучларни бутлашкомиссиялари томонидан амалга оширилади.
Чақирилувчиларни якуний тиббий кўрикдан ўтказиш маъсулияти ҳарбий госпиталларнинг ҳарбий шифокорлари зиммасига юклатилди. Бундан ташқари бир-бирини такрорловчи тиббий комиссиялар, яъни муқобил ҳамда ҳарбий қисмларда ўтказиладиган такрорий тиббий комиссиялардан воз кечилди. Шунингдек, мазкур қарор билан вилоятлар кесимида Раҳбарият кенгаши, Ҳарбий-тиббий комиссиялар, туманларда эса Қуролли Кучларни бутлаш комиссияси фаолияти йўлга қўйилди.

Шунингдек, улар Раҳбарият кенгаши, ҳарбий-тиббий, бутлаш ва ҳудудий тиббий комиссияларнинг самарали фаолият юритиш учун шахсан масъулдир.

Яна бир янгилик. Барча фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида Мудофаа ишлари бўлимларида электрон тизимга асосланган ягона дарча хизмати жорий этилмоқда. Эътиборлиси, чақирувчилар, уларнинг ота-оналарининг мурожаатлари тўғридан-тўғри Раҳбарият кенгаши томонидан шу жойнинг ўзида якуний тарзда ҳал этилади.
Хулоса қилиб айтганда мазкур янги тизим чақирув тадбирларини очиқ, ошкора ва шаффофлик руҳида ўтказилишини, шу орқали Қуролли Кучларни фидойи, ватанпарвар ва юксак салоҳиятли чақирилувчилар билан бутлаш имкониятини беради.








