АсосийЖАМИЯТ

Бозорга деб уйидан чиққан ургутлик икки дугона Тошкентда мақсадсиз дайдиб юргани аниқланди

Самарқанд вилояти Ургут тумани Аълохотин маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.С. 2001 йилда туғилга...

'Бозорга деб уйидан чиққан ургутлик икки дугона Тошкентда мақсадсиз дайдиб юргани аниқланди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Ургут тумани Аълохотин маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.С. 2001 йилда туғилган қизи “Д” яшаш уйидан дугонаси “Ш” билан бирга Ургут Савдо комплексига борамиз деб чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлиги, уларни топишда амалий ёрдам беришни сўраган. 

Ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида олинган маълумотларга кўра фуқаролар “Д” ва “Ш”  Тошкент шахрида мақсадсиз юрганлиги аниқланган. Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан улар олиб келиниб, ота-онасига соғ-саломат топширилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ота-оналардан фарзандларини назоратсиз қолдирмасликларини сўраб қолади.

 

 

    Бошқа янгиликлар