АсосийJinoyat

Сариосиёда ўқитувчи ва ходимларнинг иш ҳақларини ўзлаштирганлардан 1,2 млрд сўм тўлиқ ундирилди

'Сариосиёда ўқитувчи ва ходимларнинг иш ҳақларини ўзлаштирганлардан  1,2 млрд сўм тўлиқ ундирилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Сариосиё туман бўлими томонидан олинган тезкор маълумотлар ва тўпланган ҳужжатларга асосан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказди. Бу ҳақда Бош прокуратура Даракчига хабар берган. 

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Сариосиё филиали чакана хизматлар бўлими бошлиғи Ш.Ш. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида туман халқ таълими тизимидаги мактаб ўқитувчилари ва ходимларига тўланиши керак бўлган 2019 йил декабрь  ва жорий йилнинг январь ойи учун иш ҳақлари ва аванс пуллари ҳисобидан жами 1,2 млрд сўм пул маблағларини банк кассасидан олишган. Маблағни ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.  

Шунингдек, ушбу текширув давомида Ш.Ш. ва бошқалар томонидан ўзлаштирилган 1,2 млрд сўм бюджет пул маблағлари Департамент ташаббуси билан ундирилган. Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Ш. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар