АсосийЖАМИЯТ

Наманганда маст ҳайдовчи уч нафар пиёдани уриб юборди. Улардан икки нафари вафот этди (видео)

26 январ куни тунги соат 00.15 да  Наманган вилояти Уйчи туманидаги Тепасарой маҳалла...

'Наманганда маст ҳайдовчи уч нафар пиёдани уриб юборди. Улардан икки нафари вафот этди (видео)'ning rasmi

26 январ куни тунги соат 00.15 да  Наманган вилояти Уйчи туманидаги Тепасарой маҳалласи Амир Тимур кўчасида автоҳалокат юз берди. 

Шу туманда яшовчи 1992 йилда туғилган фуқаро  отасининг "Нексия" автомашинисини маст ҳолда бошқариб кетаётиб йўл қоидасини қўпол равишда бузади. Натижада йўлнинг чекка қисмида кетаётган 3 нафар пиёдани уриб юборади. Оғир тан жароҳати олган икки нафар йўловчи воқеа жойда вафот этди. Бир нафари эса шифохонага ётқизилган.

    Бошқа янгиликлар