1

"Ишга марҳамат" Мономаркази ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

ЖАМИЯТ 12.03.2020, 16:12
"Ишга марҳамат" Мономаркази ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

Бугунги кунда Тошкент шаҳар аҳолиси 2 миллион 400 минг нафардан ошди. Улардан, 435 минг 397 нафари 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлардир.

Қайд  этилишича, пойтахтда ёшларнинг 5 минг 759 нафари ишсиз. Уларнинг 3 минг 37 нафари банд бўлмаган, 2 минг 51 нафари таълим муассасалари ва муддатли ҳарбий хизматни тамомлаб иш топа олмаган, 524 нафари имконияти чекланган ва 147 нафари жазони ўташ муассасаларидан озод бўлган ёшлардир. 

Ёшлар бандлигини таъминлаш шаҳар иқтисодиётини ривожлантириш ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Ишга марҳамат” Мономаркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу меморандум орқали 2020-2025 йилларда Тошкент шаҳрида ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашишга қаратилган касб-ҳунарга йўналтириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Меморандум асосида Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасидаги ишсизликни олдини олиш, бандликни таъминлаш ва касб-ҳунарга қайта тайёрлаш бўйича фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар вакилларидан иборат жамоатчилик назоратини янада кучайтириш назарда тутилмоқда.

Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Ишга марҳамат” Мономарказида бошланғич ташкилоти таъсис этилди. Мардон Ғуломназаров бир овоздан ушбу мономарказдаги бошланғич ташкилот етакчиси этиб сайланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1