1

Нукусда “Темур тузуклари билимдони” танловининг биринчи босқичи ўтказилди

ЖАМИЯТ 12.03.2020, 16:31
Нукусда “Темур тузуклари билимдони” танловининг биринчи босқичи ўтказилди

Бугун, 12 март куни Ўзбекистон Республикаси ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан Қуролли Кучлар тизимидаги ҳарбий қисм ва муассасалари ёш ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ўртасида “Темур тузуклари билимдони” танловининг биринчи босқичи ўтказилди. Бу ҳақда Darakchi.uz га Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3898-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказиб келинмоқда.

Уч босқичдан иборат бўлган танловнинг дастлабки босқичи бўйича ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган 30 ёшдан ошмаган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида ўтказилди. Бунда энг юқори баллни қўлга киритган ғолибларга танловнинг иккинчи босқичида иштирок этиш учун йўлланма берилди.

Танловнинг биринчи босқичида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Шимоли-ғарбий ҳарбий округи ҳарбий қисмлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Божхона бошқармаси, Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ва Қўриқлаш бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларининг ёш ҳарбий хизматчи ва ходимлари Темур тузукларидан тузилган тестлар бўйича билимларини синовдан ўтказди.

Танловнинг асосий мақсади, китобхонлик маданиятини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг маънавий тарбиясини янада юксалтириш, назарий билимларини бойитиш ва ўз иқтидорларини намойиш этиш ҳамда буюк саркарда Амир Темур ва Темурийлар тарихини чуқур ўрганиш, халқимизга хос бунёдкорлик, ҳалоллик, фидойилик сингари эзгу ғояларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилишдан иборат.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1