АсосийJamiyat

Uzbekistan Airways коронавирус сабабли хориж фуқароларига жарима тўловисиз чипталарни қайтаришини эълон қилди

'Uzbekistan Airways коронавирус сабабли хориж фуқароларига жарима тўловисиз чипталарни қайтаришини эълон қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасига бир қатор мамлакатлардан келган йўловчилар кириб келиши бўйича ўрнатилган чекловлар туфайли 2020-йилнинг март-апрел ойларида Париж, Лондон, Франкфурт, Тел-Aвив, Бангкок*, Куала-Лумпурдан* бўлган Uzbekistan Airways қатновлари орқали Ўзбекистонга сафарини режалаштираётган хорижий фуқаролар учун авиачипталарни жарима тўловисиз қайтариш имконияти тақдим этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳаво йўллари МАК маълум қилди.

Ўзбекистон Республикасига Сингапур, Гонконг, Макао, Тайвандан келган йўловчилар батафсил маълумот учун +998781400200 рақами орқали Ягона алоқа марказига мурожаат қилишлари мумкинлиги айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар