1

Чилида сўнгги 80 йил ичидаги энг катта сув тошқини содир бўлди

ДУНЁ 30.03.2015, 14:44
Чилида сўнгги 80 йил ичидаги энг катта сув  тошқини содир бўлди

Чилида юз берган сув тошқини оқибатида 14 киши ҳалок бўлди. 20 киши эса бедарак йўқолган, дея хабар беради news.rambler.ru. 

Айтиш лозимки, бу Чилида ўтган 80 йил ичида юз берган энг кучли сув тошқини саналмоқда. Сув тошқини бир ҳафтадан ортиқ вақт мобайнида тўхтовсиз ёғган ёмғирлар натижасида юзага келган. Мамлакатнинг Антофагаст, Атакам, Кокимбо каби ҳудудлари бошқаларидан кўра кўпроқ зарарланган.

Айни вақтда қутқарув ишлари давом этмоқда. Мактаб, мактабгача таълим муассасалари ёпилган. Маълумотларга кўра, тошқин оқибатида нобуд бўлган фуқароларнинг сони ортиши мумкин.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1