1

Бош прокуратура Учтепадаги автомобилларга хизмат кўрсатиш шаҳобчасидаги портлаш бўйича қўшимча маълумотлар берди

ЖАМИЯТ 15.03.2020, 10:59
Бош прокуратура Учтепадаги автомобилларга хизмат кўрсатиш шаҳобчасидаги портлаш бўйича қўшимча маълумотлар берди

Кеча Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Фозилтепа кўчасида жойлашган автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш мажмуасида табиий газ қувуридан сизиб чиқаётган газ исига учқун тегиши натижасида портлаш содир бўлган эди. 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг таъкидлашича, портлаш оқибатида 2 нафар фуқаро вафот этган, 4 нафари тан жароҳатлари олган.  

Шу билан бирга, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан вайроналар остидан учинчи қурбоннинг жасади топилганлиги ҳақида расмий баёнот берилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан 14.03.2020 йилда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 192-11-моддаси (Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томониданг ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Бош прокуратура жамоаси портлаш ҳодисаси оқибатида вафот этганларнинг оила аъзолари, қариндошлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1