1

Мисрда вирус сабабли мактаблар ва университетлар икки ҳафтага ёпилади

ДУНЁ 15.03.2020, 11:01
Мисрда вирус сабабли мактаблар ва университетлар икки ҳафтага ёпилади

Мисрда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун мактаблар ва университетлар икки ҳафта давомида ёпилади.  Бу ҳақда Таржумон.уз хабар бермоқда. Айни пайтда мамлакатда касалланганлар сони 110 кишига етди ва икки киши вафот этган, деди шанба куни бош вазир.

Мисрда бундан олдин оммавий йиғилишлар бекор қилинган, оммавий ибодатларга ажратилган вақт чекланган ва маҳаллий футбол лигаси икки ҳафтага тўхтатилган эди. Якшанба кунидан дарс машғулотларининг тўхтатилиши ушбу чораларнинг давомидир.

«Биз касалланганларнинг сони кўпайиб бораётгани сабабли вируснинг тезлик билан тарқалишнинг олдини олиш учун бундай эҳтиёт чораларини кўришга қарор қилдик», деди Бош вазир Мустафа Мадбули матбуот анжуманида.

Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги шанба куни кечқурун яна 17 кишида вирус қайд этилганлигини ва беморларнинг умумий сони 110 кишига етганини маълум қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1