1

Ташқи ишлар вазирлиги Франциядаги ўзбекларга ўз тавсияларини бермоқда

ДУНЁ 15.03.2020, 11:15
Ташқи ишлар вазирлиги Франциядаги ўзбекларга ўз тавсияларини бермоқда

Ўзбекистоннинг Париж шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга кўра CОВИД-19 янги типдаги коронавируси билан касалланганлар сонининг тез суръатларда ўсиб бораётгани муносабати билан Франция расмий идоралари янги кўрсатма қабул қилингунига қадар 2020-йилнинг 16-мартидан барча таълим муассасаларини (боғчалар, мактаблар ва университетлар) ёпмоқда, бошқа чоралар ҳам кўрилмоқда.

Мамлакатимиз Элчихонаси Францияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига қуйидаги тавсилар билан мурожаат қилди:
- эҳтиёт чораларини кўриш;
- ўткир респиратор касаликка чалинган инсонлар билан алоқада бўлишни чеклаш;
- кўп одам йиғиладиган жойларга боришдан чекланиш;
- диққатни ва огоҳликни оширган ҳолда, француз ҳукумати  тавсияларига амал қилиш;
- таркибида спирт моддаси бўлган суюқлик воситалари ёки совун билан қўлларни мунтазам равишда ювиб туриш;
- жамоат жойларида бошқалардан камида 1 метрлик масофада туриш, айниқса уларда йўталиш, бурун оқиш ва юқори тана ҳарорати аломатлари аниқланганда;
- имкон қадар оғиз, бурун ва кўзни ушламаслик;
- нафас олиш гигиенасига амал қилиш. Юқори тана ҳарорати, йўтал ва нафас олишнинг қийинлашиши ҳолатларида 15 (САМУ 15) рақамига кўнғироқ қилиб, тезкор тиббий ёрдамни чақириш тавсия этилади.

Юқоридагиларни инобатга олиб ТИВ Франция, Монако ва Андорра ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда мамлакатимизнинг Париж шаҳридаги Элчихонаси ҳузуридаги Ишчи гуруҳ аъзоларига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади:
Фурқат Кадиров, Сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчи, +33187866491
Ҳамиджон Ҳошимов, Консул, биринчи котиб, +33153300355
Шавкат Тошев, Учинчи котиб, +33153300354
Сардор Салимов, Атташе, +33187866490
Отабек Унгбаев, “Узбекистан Аирwайс” АЖнинг Париж шаҳридаги вакили, +33145224550

Эслатиб ўтамиз, бугун соат 06.00 да Республика Вирусология институти лабораториясида Франция Республикасида бўлиб қайтган 1 нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1